Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мевазор маҳалласи ички кўчаларига асфальт ётқизилди, ҳудудда электр таъминотини яхшилаш тадбирлари қизғин тусга кирди
2022-11-18 19:46:27 137
Маҳаллалар инфратузилмасини комплекс ривожлантириш ва шу асосида аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида республика бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон тумани “Мевазор” маҳалласида тоза ичимлик суви, йўл ва электр таъминоти борасидаги мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда.
Шу мақсадда, маҳалланинг “Бунёдкор” ва “Нурафшон” кўчалари 700 метрдан зиёд масофада асфальтланди.
Айни кунларда ҳудудда электр таъминотини яхшилаш тадбирлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, шу кунгача маҳаллага 150 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, таянч устунлари яна етказиб келинмоқда.
Режа асосида маҳалла бўйлаб жами 300 дан зиёд электр таянчлари тўлиқ қад ростлаши билан бирга, янги ҳаво тармоқлари тортилиб, 3 та янги трансформатор ҳам ўрнатилиши белгиланган.
Ҳукумат қарори асосида аввалроқ маҳаллада 2 километрга яқин масофада тоза ичимлик суви тармоғи тортилган эди.