Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли билан мулоқот: тўртинчи сектор раҳбари ва Халқ қабулхонаси мудири иштирокида Янгиҳаёт маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди
2022-11-18 19:37:01 128
Бугун туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Фозилов ҳамда тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Акрамжон Қодиров иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида Янгиҳаёт маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида маҳалла аҳли вакиллари ўзларини қийнаб келаётган турли масалалардаги 10 дан зиёд мурожаатларни мутасаддиларга маълум қилишди.
Таъкидланишича, айни мурожаатларнинг 4 тасига шу куни ижобий ечим топилиб, 3 таси бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар берилган. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун муддат талаб қилганлиги боис, тегишлича ўз масъулларига йўналтирилиб, ижроси назоратга олинган.
Сайёр қабулдан сўнг мутасаддилар, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамроҳлигида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечиришди.