Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилмоқда
2022-11-16 17:15:55 137
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 4 апрел куни қабул қилинган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори юртимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида қатор манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида “Қўқон-Мингтут-Аэропорт”, “Қўқон-Яйпан-Исфара” ҳамда “Яйпан-Ўқчи-Шойимбек” йўлларининг маълум километрларида шовқинлантирувчи чизиқлар чизилиб, кўчма светофор ва маёқлар ўрнатилди.
Тумандаги 1, 12, 14, 15, 31, 37 ва 49-умумтаълим мактаблари ва 7-мактабгача таълим ташкилотининг олдига қўшимча асфальт қопламаси ётқизилиб, хорижий тажриба асосида сунъий нотекисликлар ҳосил қилинди.
Шўрсув маҳалласида 5 та сунъий нотекислик яратилиб, ҳудуддаги 9-умумтаълим мактабига кириш йўлига кўчма светофор ўрнатилди.
Келгусида ҳам изчил давом этиши белгиланган бу каби чора-тадбирлар ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш, ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириш билан бирга, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга хам хизмат қилади.