Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод қишлоқ” дастури амалда: Намуна маҳалласига 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда

×

 2022-11-14 16:30:16    156

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастури асосида кўркам қиёфа касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тумандаги “Хотамтой” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинлари кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги таянч устунлари ўрнатилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда. Дастур асосида ички кўчалар таъмирланиб, шағал, бетон ва аслфаьт қопламалари ётқизилмоқда.  

Қайд этилишича, “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шу кунга қадар дастур асосида 140 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 4 километрга яқин узунликда электр узатиш тармоқлари тортилди.

Куни кеча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Пасткиқўриқ қишлоғининг Мустақиллик ва Гулзор кўчаларига қуввати 250 кВА ҳамда 160 кВА бўлган 2 та янги трансформатор пунктлари олиб келиб, ўрнатилди.

Шунингдек, маҳалланинг ички кўчалари созлигини таъминлаш мақсадида сўнгги кунлар давомида Тўхтовул қишлоғининг Обод кўчасига 1000 кв. метр асфальт ётқизилган бўлса, айни кунларда Пасткиқўриқнинг Бодомзор кўчаси бўйлаб ҳам 4830 кв. метр масофада айни асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.   

Бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳар икки – Намуна ва Хотамтой маҳаллаларида ҳам қизғин давом этмоқда.