Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ортиқча юклама билан ишлаётган ҳаво узатмалари ва трансформаторлар меъёрини тартибга келтириш чоралари кўрилмоқда

×

 2022-11-10 17:41:50    147

PDF yuklash
Chop etish


Хабар бериб бораётганимиздек, Ўзбекистон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш тадбирлари ҳудудлар бўйлаб манзилли амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун маҳаллаларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Ана шундай амалий тадбирлар Кичик Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам давом этаётган бўлиб, бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бажарилаётган ишлар кўлами билан танишиш учун айни ҳудудда бўлди. 

Маҳалланинг қўшни Фурқат тумани “Олотой” қишлоғидан кириб келувчи қисми бўйлаб 34 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилмоқда. Ушбу таянч устунларига “Қўрғонча” нимстанциясидан чиқувчи “Доғистон” ҳаво узатмаси орқали янги тармоқлар тортилади. Бу билан эса, нафақат Кичик Оқмачит ва Оқмачит маҳаллаларидаги электр энергияси таъминотини яхшилаш, балки ортиқча юклама билан ишлаётган 10 кВли "Ислом" ҳаво узатмасини меъёрий ҳолатга келтириш, фавқулодда аварияли ҳолатларни олдини олиш мақсад қилинган. 

Шу ҳақда туман ҳокимига маълум қилган туман электр таъминоти корхонаси раҳбари туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этаётган ана шундай амалий ишлар тўғрисида ахборот берди. Корхона раҳбарининг қайд этишича, айни кунларда Кўл Элаш, Оқтепашт ва Қирқкетмон каби маҳаллаларда ҳам шу йўналишда саъйи-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Туман раҳбари мутасаддиларга паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини сифатли ва жадаллик билан олиб бориш, кузатилиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан бартараф этиш вазифаларини топширди.