Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кузги шудгор – мўл ҳосил олишда муҳим омил

×

 2022-11-08 10:40:16    158

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизда “Ер ҳайдасанг, куз ҳайда – куз ҳайдамасанг, юз ҳайда”, деган мақол бор. Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Ўзбекистон туманида 2023 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан ўтказилган кўргазмали семинарда ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, шудгорлаш отряд раҳбарлари, механизаторлар, пахта-тўқимачилик кластери, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва нуронийлар иштирок этди.

Туманда жами 6 минг 361 гектар ер майдонида (шундан 4 минг 400 гектар пахта майдонлари) кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шу мақсадда ушбу муҳим агротехник тадбирга туманда алоҳида ҳозирлик кўрилди.

Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плугларни марказлашган ҳолда пухта созлаш ва ишга шай ҳолга келтириш ишлари олиб борилди.

Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш учун 9 та отряд тузилиб, уларга 28 та юқори унумли ҳайдов техникалари бириктирилди.

Отрядларга бириктирилган механизаторларнинг тунги шудгор ишларини самарали ташкил қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, улар учун кўчма дам олиш хоналари тайёрланди.

Шудгорлаш тадбирида қатнашадиган ҳайдов тракторларининг иши икки сменада ташкил этилиб, кўчма пайвандлаш аппарати, кўчма устахона, кўчма дам олиш хонаси билан таъминланади. Механизаторлар ва шудгорлаш тадбирида қатнашувчи ходимларни уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш кўзда тутилган.

Битта трактор ёрдамида кунига 14-15 гектар майдонни шудгорлаш белгиланган.

Отряд раҳбарлари ва механизаторларни рағбатлантириш ҳамда иш унумдорлигини ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига олдиндан иш ҳақи, ун ва ёғ маҳсулотлари тарқатилди. 

Семинарда кузги шудгорлаш тадбирини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, мавсум доирасидаги вазифаларни оптимал муддатларда ва уюшқоқлик билан бажариш юзасидан мутасаддилар ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларига зарурий тавсиялар берди.

Шай ҳолатга келтирилган техникалар, механизаторлар учун тайёрланган ҳар бир кўчма дам олиш хоналари, улардаги яратилган шароитлар билан танишилди.