Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мавсум беталофат ўтсин

×

 2022-11-04 10:37:02    143

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ўзбекистон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари тумандаги ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, иссиқлик, электр энергияси, табиий ёки суюлтирилган газ ҳамда муқобил ёқилғидан оқилона, эҳтиёткорлик билан фойдаланиш борасида қатор тушунтириш тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли яшаш хонадонлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда қурилиш объектларидаги барча электр, газ ва шу каби техник жиҳозлар яна бир бор назоратдан ўтказилиб, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича тавсиялар берилмоқда.