Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида эртага, 3 ноябр куни Яйпан ГРС истеъмолчилари табиий газ таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади!
2022-11-02 17:16:37 129
#огоҳлантириш
“Фарғона” магистрал газ қувурлари бошқармаси ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг тегишли хабарномаларига асосан эртага, 2022 йил 3 ноябр куни Яйпан ГРС 1-тармоғида кенгайтириш мосламаси (шайба)ни алмаштириш муносабати билан аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга маълум муддатга табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.
Хусусан, Яйпан ГРС 1-тармоғида табиий газ билан таъминланадиган “Жонобод”, “Шакаробод”, “Обод”, "Қулибек", "Бўстон", “Яйпан гузар”, “Туркистон”, “А.Жомий”, “Бозор Яйпан”, “Боғи Эрам” ва “Оқтепа” МФЙлари, Дўстларобод қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларида 2022 йил 3 ноябр куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар табиий газда вақтинчалик узилиш бўлади.
Огоҳ бўлиб, газни ўчириш ва ёқишда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни эслатган ҳолда, келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.
“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Ўзбекистонтумангаз” газ таъминоти бўлими