Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида маҳаллалардаги инфратузилма ҳолатлари яхшиланмоқда
2022-11-01 23:17:13 156
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида аҳоли фаровонлигини ошириш ва муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида маҳаллалардаги инфратузилма ҳолатларини яхшилаш тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Бунда, шу мақсаддаги давлат дастурлари, президент ва ҳукумат қарорлари, манзилли лойиҳалар ва уларнинг ижроси муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ана шундай кенг кўламли лойиҳалар амалга тадбиқ этилаётган маҳаллалардан бири Мевазор маҳалласидир.
Туман аҳолисининг 2200 дан зиёд қисмини ўзида қамраган маҳалла ўрамида ҳукуматимизнинг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида тоза ичимлик суви, йўл ва электр таъминоти борасидаги муаммолар бартараф этилмоқда.
Хусусан, шу кунгача маҳаллада 2 километрга яқин масофада тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Таъмирталаб ҳолдаги 700 метрдан зиёд масофадаги ички йўллар созланиб, аслфальт босиш ишлари яқин кунларда бошланиши арафасида. Шунингдек, ҳудудда электр энергия таъминоти сифати билан боғлиқ муаммони ҳал этиш мақсадида, янги таянч устунлари, трансформатор ўрнатилиб, 11 километр масофада янги тармоқ тортилади.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев соҳага дахлдор мутасаддилар, қурилиш ташкилотлари масъуллари билан биргаликда маҳаллада амалга оширилаётган иш жараёнларини кўздан кечирди. Мутасаддилар ва маҳалла фаоллари билан учрашувда олдинда турган вазифа ва таклифлар хусусида сўз борди. Белгиланган вазифаларни муддатидан кечиктирмасдан бажариш юзасидан масъулларга аниқ ва қатъий вазифалар юклатилди.