Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 170 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2022-10-31 21:57:26    72

PDF yuklash
Chop etish


“Олимжон Ҳайдаров” телеграм каналида “Фарғонада тутчилик, ипакчилик саноати йўқ бўлиб кетиш арафасида (ми?)” сарлавҳаси билан материал эълон қилинди.

Унда блогер Ўзбекистон туманида 2019 йилгача фаолият кўрсатган “Худойқул Умарча” фермер хўжалиги ер майдонларидаги мавжуд она тут дарахтларининг тақдири хавотирли ва номаълумлигини баён этади.

Ушбу масала юзасидан вилоят ҳамда туман ҳокимлиги томонидан жалб этилган соҳа мутахассисларидан иборати ишчи гуруҳ томонидан жойида атрофлича ўрганиш ўтказилди. 

Ўзбекистон тумани Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Юнусов Худойқулга туман ҳокимининг тегишли қарори билан 32,0 гектар шундан 26,80 гектар суғориладиган экин ери, 5,20 гектар тутзорлар эгаллаган майдонлар пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият юритиш учун ажратиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 январ кунги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги 14-сонли қарорига асосан қабул қилинган Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг 2019 йил 28 январ кунги 239/58-5-сонли қарори ҳамда туман ҳокимининг 2020 йилдаги 24 март кунги 580-сонли қарорига асосан тумандаги “Пахтақайнар” ММТП худудида фаолият юритаётган “Авазхон Содиқов” номли фермер хўжалигига пахтачилик-ғаллачилик йўналишида узоқ муддатли ижарада фойдаланиш хуқуқи билан ажратиб берилган.

Хозирги кунда “Авазхон Содиқов” номли фермер хўжалиги фойдаланиб келаётган ер майдонлари ўрганилганда Пахтақайнар ММТП худуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 6 ва 8-сонли дала контурларидаги жами 5,20 гектар ер майдонларида тутзорлар мавжуд бўлиб, амалда фермер хўжалиги томонидан парваришлаб келинаётганлиги аниқланди. Яъни, хозирги кунда  5,2  гектардан иборат кўп йиллик  “Оналик тутзор” да 461туп тут дарахтлари мавжуд.

Шу ўринда, “Авазхон Содиқов” фермер хўжалиги раҳбарининг розилиги билан ушбу 5,20 гектар ер майдонидаги мавжуд она тутзорларни тегишли тартибда “Яйпан агропилла” МЧЖ балансига олиш масаласи кўриб чиқилмоқда.