Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Аёллар дафтари” - муаммолар ечимига элтувчи йўл
2022-10-27 18:13:54 138
Ўзбекистон туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида “Аёллар дафтари”даги яна 17 нафар хотин-қизлар замонавий тикув машиналарига эга бўлдилар.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида улар ана шу йўсинда ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.
Бугун ҳам “дафтарда”ги 17 нафар опа-сингилларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиб, замонавий тикув машиналари уларга бепул топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев, туман ҳокимининг ўринбосари Шерзодбек Исмоилов, дахлдор мутасаддилар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
“Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбирлар давом этмоқда.