Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Яшил макон”: вилоятдаги бошланғич профессионал таълим муассасалари фаоллари Ўзбекистон туманида дарахт экишди
2022-10-26 18:39:11 145
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбири Ўзбекистон туманида кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Бугун тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида лойиҳа доирасида вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида дарахт кўчатларини экиш ва парвариш қилишни ташкил этиш масалаларига бағишланган амалий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тўйчибой Бойматов, вилоятдаги касб-ҳунар мактаблари масъуллари, тегишли мутасаддилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Учрашув аввалида сўз олган туман раҳбари куз фаслининг сўнги 40 кунлигида ушбу умуммиллий лойиҳани амалга оширишга туманда алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақида тўхталиб, вилоят касб-ҳунар таълим муассасалари фаолларини бугунги эзгу ташаббусини ҳам алоҳида эътироф этди.
Ҳудудий бошқарма бошлиғи Тўйчибой Бойматов эса хайрли лойиҳанинг иккинчи мавсумида ҳам тизимга қарашли таълим масканларида ташаббускорликни ошириш, бу орқали кўчат экиб, боғ яратишдек халқимизга хос эзгу анъаналарни давом эттириб, ёшлар ўртасида экологик маданиятни тарғиб қилишга ҳам эътибор қаратиш юзасидан ўз тавсияларини берди.
Шу куни тадбир қатнашчилари томонидан касб-ҳунар мактаби ҳудудига яхши ниятлар билан кўчатлар ўтқазилди.
- Атроф-муҳит мусаффолиги ва экологик барқарорликни таъминлашга барчамиз дахлдормиз. “Долзарб 40 кунлик” давомида коллежимиз жамоаси, ўқувчи ёшларимиз билан 5 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахтларни, бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экишни олдимизга мақсад қилганмиз. Бунинг учун кўчатлар заҳираси ҳам уларни қадайдиган майдонларимиз ҳам етарли”, дейди 2-сонли касб-ҳунар мактаби директори Камола Ахмаджонова.