Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИШОНЧ-БУ ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ВА ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ… !!!

×

 2022-10-26 10:39:31    147

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирлар" дастурида белгиланган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш ҳамда жамиятда фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари сўзсиз ҳимояланишини таъминлаш мақсадида бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари юзасидан тарафлар иштирокида ўтказилаётган мулоқотлар жараёнида никоҳдан ажралиш сабабларини таҳлил қилиш асносида ўйланмай айтилган бир оғиз сўз, ибора ёки гапнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келганига гувоҳи бўляпмиз.

Гап шундаки, фарзандларини бирга тарбиялаб, рисоладагидек яшаб келаётган эр ёки хотиндан бирининг ўйламай гапирган бир оғиз сўзи ва иккинчи томоннинг жаҳл устида қайтарган жавоби охир-оқибат оиланинг бузилишига ва фарзандлар ота ё онанинг меҳр-муҳаббати, тарбиясидан жудо бўлаётганига асло бефарқ қараб бўлмайди.

Афсуски, ҳаётда айнан шундай ҳолатлар кўплаб учраб туради. Масалан, хотини билан 21 йилга яқин умргузаронлик қилган, уч нафар фарзанднинг отаси оилани ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги, уларга ғамхўрлик қилиш каби мажбуриятини бажармаслиги оқибатида хотинига нисбатан ҳақоратли сўз айтиши, аёлнинг ҳам бунга ҳақорат билан жавоб қайтариши;

ёки ҳар иккаласи эллик ёшдан ошган, 3 фарзанднинг онаси бўлган, қизини узатган аёлнинг эри ногиронлиги сабабли ишламагани боис унга гап қайтариши, фарзандлари олдида обрўни ер билан битта қилиши эр-хотинлар ажралишига сабаб бўлган.

Ваҳоланки, ҳар икки ҳолатда эр-хотин жаҳлга берилмасдан бир-бирини тушуниб, бири-иккинчисига озгина ён бериши орқали ўртада келиб чиққан тушунмовчиликнинг олди олиши ва пировардида қўйди-чиқдигача бориб етмаслиги мумкин эди.

Бизнинг изоҳ: қайд этилган мисолдаги эр-хотинлар билан ижро харакатлари давомида алоҳида-алоҳида суҳбатлашилиб, ҳар икки тарафга хатоси нимадан иборат эканлиги тушунтирилганида, улар хатосини тан олиб ярашди.

Оилавий ажрашишларнинг сабаблари ҳақида гапирганда, яна шунга эътибор қаратиш керакки, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабат ҳам бу борада баъзан ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Зеро муқаддас ҳадисда ҳам “Хотинларнинг ҳақларига риоя этингиз. Улар билан меҳр-шафқат ила муомалада бўлингиз. Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Хотинлар сизларга Парвардигорнинг омонатидир.”дейилади.

Шунинг учун оила бошлиғи — эркаклар оиласининг чироғи, фарзандларининг онаси турмуш ўртоғига меҳр-шафқатли ва эътиборли бўлиши, ҳамиша ҳурматини жойига қўйиши оиладаги соғлом муҳитни таъминлашнинг муҳим шартидир.

Шу ўринда эр-хотинларни яраштиришда, ота-оналарга уларнинг ажралиши фарзандларининг келажагига, бахт-у иқболига салбий таъсир этишини, яъни ота-онанинг ажрашиб кетиши билан уларнинг фарзандларининг ҳам ҳаёти издан чиқишини уқтириш ҳамда ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи, масъулияти масаласини тушунтириш ҳам яхши самара бераётганини қайд этиш жоиз.

Бунда юқорида қайд этилган, “Меҳр кўрсатсанг- меҳр кўрасан”, деган халқ мақолининг моҳиятини, яъни бугун фарзанд тақдирига бефарқ қараб,  ажрашиб кетган, фарзандини ўз меҳридан жудо қилган ота-оналар эртага кексайганда, эътибор ва қадрга, мурувват ва ёрдамга муҳтож бўлган пайтда фарзандларидан бундай меҳр-оқибат топмаслиги ҳам ҳаётий ҳақиқат эканлигини тушунтириш мақсадга мувофиқ.

Бугун жамиятимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида Президентимизнинг  2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган асосий масала ҳам бугун жамиятимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоялаш ҳамда оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш орқали ҳар бир инсоннинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилгандир.

Хулоса ўрнида қайд этиш лозимки, жамиятимиз келажаги оилалар барқарорлигига, хусусан ҳар қандай дунёга келган фарзанднинг ўз ота-онаси бағрида, уларнинг меҳрини олиб, тарбия топишига боғлиқ эканлиги боис, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажралишларнинг олдини олиш масаласи давлат билан бир қаторда кенг жамоатчиликнинг ҳам доимий  эътиборида бўлиши лозим.

Шухратжон Шералиев

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи