Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қишлоқдаги қаровсиз эски бино ўрнида Қизил ярим ой жамияти кўмагида тиббиёт маскани ташкилланди
2022-10-24 17:28:06 148
Ўзбекистон тумани Жонобод қишлоғидаги қаровсиз эски бино аҳолининг таклиф ва мурожаатларига асосан Қизил ярим ой жамияти Фарғона вилоят ташкилоти кўмагида таъмирланиб, кўркам ва мўъжаз тиббиёт масканига айлантирилди.
Туман кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлимига қарашли "Жонобод" тиббиёт пункти мақомини олган масканда қишлоқ аҳли учун муносиб қулайликлар яратилди.
Таъкидланишича, эски бинони қайтадан таъмирлаш ва замон талабларига мос шароитлар яратиш ишларига 110 миллион сўм маблағ сарфланди.
Ушбу эзгу лойиҳани амалга оширишда маҳалла ўрамидаги кўчаларда яшовчи 2 минг 300 нафардан зиёд аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати ва профилактика ишларини яхшилаш мақсад қилинди.