Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “долзарб 40 кунлик” тадбирлари уюшқоқлик билан бошланди
2022-10-22 19:54:25 146
Ўзбекистон туманида Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг жорий йилдаги иккинчи – кузги мавсумига қизғин старт олди.
Давлатимиз раҳбари раислигида 2022 йил 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Яйпан шаҳрининг Абдурахмон Жомий номли кўчасида бошланган дарахт экиш тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Эзгу тадбир аввалида лойиҳа доирасида туман миқёсида қилинадиган ишлар белгилаб олинди. Шу куннинг ўзида, айни кўча бўйлаб 300 тупдан зиёд павловния ва бошқа манзарали дарахтлари экилди.
Маълумот ўрнида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида туманда 336 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари, қаламчалари экиш режалаштирилган. 2023 йил баҳор мавсумида эса улар жами 896 минг донага етказилади.
Жойларда, маҳалла ва муассасаларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттирилмоқда.