Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ахборот коммуникация технологияларига оид масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди
2022-10-21 21:34:37 114
Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон туманида AКТ соҳасини ривожлантириш, аҳолининг шу йўналишда дуч келаётган муаммолари ва уларни бартараф этишга бағишланган сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ мулоқотда AКТ вазирининг ўринбосари Дониёр Рустамов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, вазирлик масъул ходимлари, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳамда мобил алоқа операторлари вилоят бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда нафақат Ўзбекистон туманилик жисмоний ва юридик шахслар, балки вилоятимизнинг кўплаб шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва талаба ёшлар қатнашдилар.
Қабул аввалида сўз олган туман ҳокими соҳа ривожи йўлида туманда амалга оширилаётган ишлар, вазирлик кўмагида туманда тадбиқ этилаётган лойиҳалар ҳамда келгусидаги истиқболли вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Сайёр учрашув давомида IТ соҳасида инвестициялар жалб қилиш, IТ-марказларининг моддий-техник базаси ҳамда фрилансерлик ва аутсорсинг хизматларини ривожлантириш, маҳсулотлар экспортини ошириш каби таклифлар билан биргаликда, фуқаролар томонидан ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллаларда телекоммуникация хизматлари, хусусан, телефон ва почта алоқаси, мобил алоқа, интернет хизматлари сифати борасидаги 40 га яқин аниқ муаммо ва масалалар кўтарилди.
Қайд этилган таклиф ва мурожаатларнинг аксарият қисми қабул жараёнида қаноатлантирилган бўлса, ўрганиш қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. Вазир ўринбосари томонидан ҳар бир муаммо ва масалалар юзасидан бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва муддатидан кечиктирмай ҳал этиш бўйича соҳа тизимидаги масъулларга қатъий топшириқлар берилди.
Шунингдек, қабул давомида вазирлик тизимидаги соҳа корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда мобил алоқа операторлари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мобил ва стационар кўргазмали бурчаклари ташкилланиб, аҳоли учун қатор сайёр хизматлар кўрсатилди.
IT касбларни эгаллаш истагидаги ёшлар учун соҳадаги мавжуд имтиёз ва қулайликлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.