Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 223 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла ёшлари стол тенниси бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди кубоги” мусобақасида беллашдилар

×

 2022-10-21 18:29:42    88

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларида яшовчи ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди кубоги” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. 

Ёшларни спортга қизиқтириш, уларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган мусобақа “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, спортни ривожлантириш, халқ таълими бўлимлари каби ҳамкор ташкилотлар ташаббуслигида ташкилланди. 

Қайд этилишича, мусобақа низомига кўра 13-16 ёшдаги маҳалла ўсмир йигит-қизлари стол тенниси баҳсларида фаол курашдилар.

Якуний натижалар бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этувчи спортчи ёшлар ҳам аниқланди.