Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 126 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди

×

 2022-10-21 18:23:47    67

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Муҳиддин Жўраев Ўзбекистон туманида фуқаролар сайёр қабулини ўтказди. Туманнинг Дарвешобод маҳалласида ўтказилган қабулда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, вилоят ва туман 3-сектор штаби аъзолари ҳамда турли идора ва ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этдилар.

Қабул чоғида туманнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи 50 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Суд-ҳуқуқ тизимига оид, уй-жой, тиббий хизмат, мактабгача таълим, тадбиркорлик учун банк кредити олиш, моддий ёрдам, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, бандлик ва бошқа масалаларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарият қисми жараён давомида қаноатлантирилди. Қабул чоғида икки нафар мурожаатчи фуқарога ногиронлик аравачалари ҳам топширилди.

Айрим мурожаатларни ижобий ечими учун қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этилиши инобатга олиниб, муддатлар белгиланди. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси вилоят ИИБ ҳамда туман ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинди.