Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз уч йиллиги Ўзбекистон туманида кенг нишонланмоқда

×

 2022-10-20 20:59:31    160

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 33 йиллиги ва Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланмоқда. Таълим масканлари ва маҳаллаларда, ташкилот ва муассасаларда “Она тилим сарчашмангдан, сархуш дилим!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Қутлуғ сана муносабати билан бугун тумандаги 23-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган байрам тадбирида ҳам ўзбек тили миллий ўзлигимиз, бебаҳо маънавий бойлигимиз эканлиги таъкидланди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази, халқ таълими бўлими ва ҳамкор ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари, ижодкорлар, иқтидорли ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ўзбек тилига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, унинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш, бойитиш, давлат тилимизнинг мавқеини юксалтириш ҳар биримизнинг бурч ва вазифамиз эканлиги ҳақида гапириб ўтишди. 

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани, истиқлол йилларида барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бергани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябр кунги фармони билан ушбу сана юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланганлиги эса мамлакатимизнинг янги тарихи, янги тараққиёт босқичида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг ишончли самарасидан далолат эканлиги алоҳида қайд этилди. 

Тадбир давомида “Она тилим – жону дилим” шиори остида ўтказилган ижодий танловлар, шунингдек туманимизда яшаб ўтган, она тилимиз равнақига бевосита хизмат қилган марҳум устозлар хотирасига бағишланган танловлар ғолиблари диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда буюк аждодларимизнинг ғазал ва шеърларидан намуналар ўқилди. Бадиий чиқишлар намойиш этилди. Ёш ижодкорлар, айниқса тумандаги 39-умумтаълим мактаби бадиий жамоасининг куй-қўшиқ ва дастурлари барчага хуш кайфият улашди.

Туманда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.