Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Масъуллик ва дахлдорлик ҳисси ислоҳотлар самарасини таъминлайди

×

 2022-10-19 11:49:49    134

PDF yuklash
Chop etish


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи М.Умаров Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб борувчи йиғин раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда вазирлик маъсул ходими С.Мирзаев хамда Фарғона вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Рахмонов ҳамда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камолова ҳам иштирок этди.


Мулоқотда маҳалла тизими фаолияти, тизимни янада такомиллаштиришга оид қабул қилинган Президент қарор ва фармонлари, ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатларда белгиланган вазифаларни оғишмай адо этиш, энг муҳими халқ розилиги йўлида қўл урилаётган бугунги шиддаткор ислоҳотларни жойларда сифатли тадбиқ этиш чоралари муҳокама қилинди.

Учрашувда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғинлари масъулларининг ўз йиғинларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.


Шунингдек, мулоқот давомида ижтимоий муаммоларини жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашувлар, имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.