Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ишга туширилган янги цемент заводида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди

×

 2022-10-18 21:55:52    177

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги Кичик тагоб МФЙ ҳудудида ишга туширилган “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан қуриб битказилган цемент ишлаб чиқариш заводида оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-тур ҳам ўтказилди. 

Пресс-тур иштирокчилари йилига 450 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мазкур йирик заводда амалга оширилаётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва заводнинг келгусидаги режалари билан яқиндан танишди.


Тадбир доирасида матбуот анжумани ҳам ташкилланиб, қўшма корхона таъсисчилари Рунхуэй Лун ва Улуғбек Тошматов янги лойиҳа ҳақида батафсил тўхталишган бўлса, туман ҳокими ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Отабек Қурбанов туманнинг умумий саноат салоҳияти, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳақида журналистларга маълумот берди.


Қиймати 30 миллион доллар бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида барпо этилган цемент ишлаб чиқариш заводида йилига 450 минг тонна М-400, М-500 ва М-600 маркали цемент ишлаб чиқарилади. Корхонада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи технологиялар қўлланилган, юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган.

Яна бир муҳим жиҳати, ушбу масканда 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, 30 нафардан зиёд малакали хорижий мутахассислар жалб қилинди. Улар ишлаб чиқариш жараёнларини ёшларга ўргатмоқдалар.


1,5 йилда қуриб битказилган ушбу саноат корхонасининг ишга тушиши билан, тумандаги ана шундай цемент заводларнинг сони 9 тага етди. 


Заводнинг режалаштирилаётган иккинчи босқичида 80 миллион доллар инвестиция йўналтириш ҳисобига йиллик қўшимча 1 миллион 700 минг тонна юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш, маҳсулотларнинг 30 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Натижада қўшимча 500 та янги иш ўрни яратилади.