Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида йилига 450 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга яна бир цемент заводи ишга туширилди

×

 2022-10-18 20:52:01    197

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги Кичик тагоб МФЙ ҳудудида “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан қуриб битказилган цемент ишлаб чиқариш заводи тантанали тадбир билан ишга туширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга берилаётган устувор аҳамият, яратилаётган шароитларга мисоллар билан тўхталиб, яқин ўтмишда республика бўйича бор-йўғи 3 та цемент заводи фаолият кўрсатганини, бугун эса биргина Ўзбекистон туманида бундай корхоналар сони 9 тага етганини мамнуният билан қайд этди.

Қиймати 30 миллион доллар бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида барпо этилган цемент ишлаб чиқариш заводида йилига 450 минг тонна М-400, М-500 ва М-600 маркали цемент ишлаб чиқарилади. Корхонада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи технологиялар қўлланилган, юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган.

1,5 йилда қуриб битказилган заводда 300 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, 30 нафардан зиёд малакали хорижий мутахассислар жалб қилиниб, ишлаб чиқариш жараёнларини ёшларга ўргатмоқдалар.

Қўшма корхона таъсисчилари Рунхуэй Лун ва Улуғбек Тошматов олиб бораётган тадбиркорлик фаолиятига юқори баҳо берган вилоят раҳбари, “Shaffof Sement sanoat” МЧЖнинг барча лойиҳаларида яратилган иш ўринлари сони 2 мингтадан ортганига алоҳида эътибор қаратди.

Заводнинг режалаштирилаётган иккинчи босқичида 80 миллион доллар инвестиция йўналтириш ҳисобига йиллик қўшимча 1 миллион 700 минг тонна юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш, маҳсулотларнинг 30 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Натижада қўшимча 500 та янги иш ўрни яратилади.

Шу куннинг ўзида “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ томонидан гилам ва гилам маҳсулотлари, кафель, ун ва ун маҳсулотлари, бетон маҳсулотлари, арматура ишлаб чиқариш бўйича алоҳида 6 та лойиҳани амалга оширишга ҳам старт берилди.