Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди

×

 2022-10-18 18:27:59    126

PDF yuklash
Chop etish


Кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Сессияда Ўзбекистон тумани ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йилнинг учинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан 2022 йилнинг учинчи чораги давомида олиб борилган ишлар юзасидан ахбороти;


Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори ижросини таъминланиши борасида 2022 йилнинг ўтган тўққиз ойида олиб борилган ишлар натижадорлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти;


Туманда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида судлар томонидан 2022 йилнинг учинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди ҳамда Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди раисларининг ахборотлари;

Шунингдек, Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланиб, ўз ўрнида депутатлар томонидан берилган саволларга маърузачилар жавоблар қайтаришди.

Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.