Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 94 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аёлни эъзозлаш – эзгулик мезони

×

 2022-10-18 16:59:08    78

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, 15 октябрь-Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳудудларида хотин-қизларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар давом этмоқда.

Ана шундай эзгу тадбирлардан бири тумандаги Авғон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ташкилланди. 

Фуқаролар йиғини хамда маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ташаббуси билан қишлоқда истиқомат қилувчи бир гуруҳ ташаббускор аёллар, жорий йилги “оқ олтин” хирмонини йиғиб-териб олиш ишларида фаол иштирок этган опа-сингилларни маданий-маърифий ҳордиқ чиқаришлари учун Риштон туманидаги “Хизр бува” зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат ва зиёрат давомида қишлоқ аёлларига давомли ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳам топширилди.