Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пресс-турнинг навбатдаги манзили “Обод марказ” дастури асосида кўркам қиёфа касб этган Абдурахмон Жомий номли кўча ҳамда “Обод қишлоқ”қа айланаётган Намуна маҳалласи ҳудуди бўлди

×

 2022-10-17 21:51:34    142

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва бунёдкорлик ишларидан оммавий ахборот воситалари вакилларини хабардор қилиш мақсадида навбатдаги пресс-тур ўтказилди.

Пресс-тур доирасида “Рухсор” ва “Зўр ТВ” телеканали мухбирлари тумандаги “Обод марказ” дастури асосида кўркам қиёфа касб этган Абдурахмон Жомий номли кўчаси ҳамда Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.


Тумандаги 1,4 километрлик Абдурахмон Жомий номли кўчада “Обод марказ” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бунёдкорлик ишларига дастур доирасида жами 3,5 млрд. сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Ободонлаштириш ишлари доирасида кўчага ҳар бири 6 метрлик жами 73 та бетон ариқ (лоток)лар ўрнатилиб, 1.8 км.га яқин масофада пиёдалар йўлаги барпо этилди ва аҳоли мурожаатларига асосан яна қўшимча равишда яна 1000 кв. метр бетон йўлак қурилди.


Кўчада велосипед йўлаги ҳам ташкилланиб, йўл четига 726 метр тўлқинсимон темир тўсиқлар ўрнатилди.

Йўл четларига 2,8 км. бетон йўл тўсиқлари (бордюрлар) ва ҳудуд нурафшонлигини таъминлаш мақсадида 50 га яқин замонавий кўча чироқлари ўрнатилди.


Кўчада кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилиб, ёмғирлатиб суғориш тизими ўрнатилди ва 100 га яқин янги йўл белгилари ўрнатилди. Яна муҳими жиҳати, йўл кенгайтирилиб, 6,5 минг квадрат метр масофада асфальтлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла"дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори қабул қилинган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорига мувофиқ жорий 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига тумандаги “Намуна” ҳамда “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган.


Дастурга асосан ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 2 дона сув иншооти қуриш, 3 дона мавжуд сув иншоотларини реконструкция қилиш, 24,3 км. масофада тармоқ тортиш; йўлларни таъмирлаш бўйича ҳудудлардаги жами 36 км. йўлларни созлаш, яъни бетон қоплама, асфальт ётқизиш ва шағаллаштириш; электр таъминотини яхшилаш мақсадида 5,7 км электр тармоқларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, бетон таянч устунларини янгилаш, 2 та трансформатор пункти ҳамда 350 та темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш; 5 та ижтимоий соҳа муассасаларини, яъни 3 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилоти ва 1 та тиббиёт масканини мукаммал таъмирлаш каби бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларини амалга оширилиши белгиланган.


Ушбу кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини бажариш учун дастур доирасида жами 23 млрд. 452 млн. сўмлик маблағлар сарфланиши кўзда тутилган.

Хусусан, Намуна маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича ҳудудда 2 дона сув иншооти қуриш, 12,3 км тармоқ тортиш ишларига 3 млрд. 198 млн. сўм республика бюджети маблағлари сарфланиши белгиланган. Айни кунларда маҳаллада пудратчи ташкилот-“Барака Файз инвест” МЧЖ томонидан 12,3 км масофада тоза ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари бажарилмоқда.


Дастур бўйича маҳаллада жами 6 км. (шундан 1 км. бетон, 1 км асфальт ва 4 км. шағаллашлаштириш) ички йўллар таъмирланмоқда.

Ҳудудда электр таъминотини яхшилаш, электр энергияси сифатини ошириш мақсадида шу кунгача маҳаллага режадаги 140 дона темир-бетон таянч устунлари тўлиқ ўрнатилиб, 2 км.дан зиёд СИП русумдаги изоляцион кабеллар тортилди.


Шунингдек, туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан маҳалланинг Мустақиллик кўчаси бўйлаб 50 дона тунги ёритиш кўча чироқлари ўрнатилди.


Ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш-ободонлаштириш бўйича, Намуна МФЙнинг Комилчўли қишлоғида жойлашган 64-мактабгача таълим ташкилотида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилди. Мазкур бунёдкорлик ишларига 1 млрд. 400 млн. сўмга яқин маблағ сарфланди.


Айни шу қишлоқдаги 7-умумтаълим мактаб филиалида ҳам 421 млн. сўм маблағ эвазига жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, мактаб кўркам қиёфага келтирилди ва фойдаланишга топширилди.

Маҳаллада амалга оширилаётган ана шундай кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари пресс-тур қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.