Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 90 га яқин илғор фермерлар маррани забт этди
2022-10-14 20:01:12 136
Айни кунда туманда 17 минг тоннадан зиёд оқ олтин хирмонини яратиш учун йиғим-терим ишлари авжида.
Йиғим-теримни уюшқоқлик билан ўтказиш учун ташкилланган 100 та отрядларда терим ишлари қизғин давом этмоқда. Кўзланган маррага эса оз қолди.
Қатор фермер хўжаликлари эса илғор теримчилар билан биргаликда қулай об-ҳаво, муносиб шароитдан унумли фойдаланиб, бирин-кетин пахта тайёрлаш режаларини уддаламоқдалар. Бугун кунга келиб уларнинг сони 90 нафарга яқинлашди.
Ана шундай ғалаба маррасини забт этган яна етти нафар илғор деҳқонларнинг меҳнат ва ютуғи бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва жамоатчилик иштирокида муносиб эътироф этилди.
“Қораёзбобо” зиёратгоҳида бўлиб ўтган учрашувда “Озодбек Нурбек полвонлари”, “Худоёрхон фаровон турмуш”, “Турдали хожи ўғли”, “Тиллабой ота”, “Ғаниев Нурали”, “Оқтепа дашт ғаллакори” ва “Туманботир ривожи” каби фермер хўжаликларининг пахтадан муносиб хирмон кўтаргани қайд этилди. Миришкорларга тўн ва дўппи кийдирилиб, туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Мавсум давомида хўжаликлардаги илғор теримчилар ва терим отрядлари масъулларининг ҳам мунтазам рағбатлантириб борилаётгани уларнинг ғайратига ғайрат қўшмоқда.