Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 3730 нафар ўқувчи ёшлар фан олимпиадасининг туман босқичида ўз билимларини синовдан ўтказишмоқда
2022-10-14 13:45:37 129
Айни кунларда Ўзбекистон туманида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ўқувчи-ёшлар иқтидорини кашф этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, қолаверса, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилланган олимпиаданинг жорий йилги туман босқичида 3730 нафар 9-11 синф ўқувчилари 16 та фан бўйича ўз билимларини синаб кўришмоқда.
Жараёнларда ҳар бир фандан 30 та тест саволи тақдим этилиши белгиланган. Тест натижаларига кўра, ҳар бир фан ва синф бўйича иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб аниқланади. Ғолиблар учинчи, яъни вилоят босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.
Фан олимпиадасининг туман босқичи 16 октябр кунига қадар давом этади.