Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қишлоқ аёллари доимо эътибор ва эъзозда
2022-10-13 17:55:28 145
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 2007 йилда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилаётган аёлларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларнинг аҳволи, турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида махсус резолюция қабул қилиниб, унга кўра 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни, деб белгиланган. Бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳудудларида ҳам ушбу кун муносабати билан қишлоқларда истиқомат қилувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар ҳамда маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ана шундай маданий-маърифий тадбирлардан бири бугун Охта Тагоб маҳалласидаги “Каримжон Эргашев” фермер хўжалиги дала шийпонида ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа муассасалар ҳамкорлигида ташкилланган кечада кўплаб қишлоқ аёллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган мутасаддилар аёлларимиз, мунис онахонларимиз ҳар қанча эътибор ва эъзозга муносиблиги, давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имкониятлар туфайли қишлоқ аёллари ҳам барча жабҳаларда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаб, сана муносабати билан барчага илиқ ва самимий тилаклар билдирди.
Қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда ибрат намуналарини кўрсатиб келаётган опа-сингилларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва зиё улашувчи китоблар совға қилинди.
Бир пиёла чой устидаги ширин дийдор ва дилдан суҳбатлар, хушовоз хонандалар ижросидаги дилтортар куй-қўшиқларга ҳамоҳанг рақсларга уланиб, тадбирнинг янада шукуҳига сабаб бўлди.
Туманда Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар давом этмоқда.