Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент тўламаган қарздор ота 1 йилга қамалди
2022-10-13 10:01:38 134
ФИБ Қўқон туманлараро судининг 17.08.2017 йилги суд буйруғига асосан қарздор Р.Х.дан ундирувчи Х.Р.га вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Лекин, фарзандларининг моддий таъминотига жавобгар бўлган ота давлат ижрочисининг узлуксиз огохлантиришларига қарамай алимент тўлашдан бўйин товлаб келгани учун ЖИБ Ўзбекистон туман судининг қарорига асосан ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тортилган.
Афсуски, қўлланилган таъсир чоралардан хулоса қилмаган қарздор Р.Х. алимент тўламасдан келганлиги учун Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қарздор Р.Х.нинг 60.000.000 сўм алимент қарзини қасддан тўламаганлиги учун, ЖИБ Учкўприк туман судининг 21.09.2022 йилги ҳукмига кўра бир йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди.
МИБ Ўзбекистон тумани бўлими