Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулда билдирилган мурожаатлар асосида “Туюл” маҳалласининг серқатнов йўлига кўчма светофор ўрнатилиб, ҳудудда электр тармоқларини тортиш ишларига ҳам киришилди

×

 2022-10-12 16:44:51    137

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган ҳафтада Ўзбекистон тумани ҳокими иштирокида “Туюл” маҳалласида фуқаролар билан ўтказилган сайёр қабулда қатор масалалар, хусусан ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш бўйича мурожаатлар билдирилган эди. 

Аҳоли вакилларининг ана шундай мурожаатлари асосида маҳалланинг энг серқатнов йўлларидан бири, Дўстларобод қишлоғи ҳудудига қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофор ўрнатилди. Яйпан-Шўрсув йўналишидаги катта йўлнинг “Обод қишлоқ” маҳалласи ва Дўстларободни боғловчи қисмига ўрнатилган ушбу кўчма светофор ёрдамида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса ўқувчи ёшларга қулайлик яратиш мақсад қилинди. 

Шунингдек, сайёр қабулда кўтарилган яна бир мурожаат асосида туман энергетиклари томонидан маҳалланинг Истиқлол кўчасида янги электр тармоқларини тортиш ишларига киришилди. 

Сайёр қабул давомида билдирилган ва қонуний ечимга эга бўлган қолган барча мурожаатларни ҳам тегишлича ҳал этиш чоралари кўриб борилмоқда.