Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туман электр таъминоти корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
2022-10-12 16:41:31 212
Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси томонидан аҳоли хонадонлари, ижтимоий-иқтисодий тармоқларни куз-қиш мавсумида электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси маълумотига кўра, туманда 52 минг 590 дан зиёд аҳоли хонадонига 582 та трансформатор, 1 минг 822 километрдан зиёд узунликдаги кабель тармоғи орқали хизмат кўрсатилади.
Қайд этилишича, жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, шу кунгача режадаги жами 186 километр узунликдаги ҳаво тармоқлари ҳамда 58 та трансформатор пункти тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилган. Натижада 10 мингдан ортиқ аҳоли истеъмолчилари ҳамда 100 дан зиёд ишлаб чиқариш корхоналари ва улгуржи истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга ҳозирлик кўрилган.
Корхона томонидан мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, электр узатиш тизимларида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай носозликлар ва авария ҳолатларини олдини олишга қаратилган тадбирлар туман ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.