Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жонободдаги мактаб филиали янгидан бунёд этилмоқда
2022-10-11 15:17:43 128
Ўзбекистон туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби Шакаробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Айни пайтда бу ерда 837 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Жонобод қишлоғида мактабнинг кичиккина филиали ҳам бор. Ушбу филиал биноси 1960 йилда 100 ўринга мўлжаллаб, хом ғиштдан қурилган ва масканда шу кунгача 130 нафардан зиёд ўқувчилари 1-4 синфларда таҳсил олар эди.
Табиийки, вақт ўтиши билан филиал биноси маънан эскириб, ўқувчилар ва мактаб жамоаси учун қатор ноқулайликлар мавжуд эди.
Ана шундай муаммоларни бартараф этиш, ёш авлод ва уларнинг устоз-мураббийлари учун замонавий қулайликларни таъминлаш мақсадида, айни кунларда мактаб филиали буткул янгидан бунёд этилмоқда.
Лойиҳа қиймати 1,5 миллиард сўмдан зиёд бўлган 120 ўқувчи ўрнига эга 2 қаватли янги таълим масканини барпо этиш ишлари “Пром артсон” пудратчи ташкилоти қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.