Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида яна 23 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди
2022-10-10 18:14:54 145
Ўзбекистон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, “дафтар”лар рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, айниқса, уларни бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида субсидия ажратилган ана шундай тоифадаги аёлларнинг 23 нафарига замонавий тикув машиналари топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган учрашувда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигидан туманга бириктирилган вакиллар ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам иштирок этдилар.
Учрашув аввалида туман ҳокими томонидан маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда ҳоким ёрдамчиларининг вазифалари, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида бажарилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида тўхталинди.
23 нафар опа-сингилларни бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбалари яратиб беришга кўмаклашиш мақсадида ташкилланган бугунги тадбирда уларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машиналари бепул тақдим этилди.
- 3 нафар фарзандим бор. Каттаси талаба, кенжамни эса болаликдан ногиронлиги бор. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчимиз оилавий шароитимизни ўрганганда, ана шундай тикув машинасига эҳтиёжим борлигини айтгандим. Ниятим амалга ошди. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан миннатдорман, дейди Авғон маҳалласида яшовчи Гуласал Шокирова.
Ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “дафтар”ларда турувчи эҳтиёжманд аёлларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш қаратилган бу каби амалий тадбирлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши белгиланган.