Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод қишлоқ” дастури амалда: барчаси аҳоли фаровонлиги учун
2022-10-10 15:08:23 138
Хабар бериб бораётганимиздек, Ўзбекистон туманидаги “Намуна” ва “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” дастури асосида кўркам қиёфа касб этиб бормоқда.
Дастур асосида қишлоқларнинг меъморий қиёфасини тубдан яхшилаш, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришга қаратилган амалий тадбирлар изчил давом этмоқда.
Жумладан, Хотамтой маҳалласида дастур доирасида белгиланган кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари айни авжида. Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудда бўлиб, ана шу ишларнинг бориши билан танишди.
Қишлоқдаги жами 8 километр ички йўлларни равон ва соз ҳолатга келтириш кўзда тутилган бўлиб, ана шу тадбирлар доирасида маҳалладаги Тинчлик кўчасининг 585 метр қисмида цемент-бетонли йўл ҳам қурилди.
Маҳалла аҳлининг тоза ичимлик сув таъминоти яхшилаш доирасида 12 километрлик тармоқ тортиш ишлари Наврўз, Тинчлик ва Бахт кўчаларида якунига етиб, сувсоз усталар навбатдаги кўчаларда қурилиш ишларини давом эттиришмоқда.
Шунингдек, кўча ва манзиллар нурафшонлигини таъминлаш мақсадида ҳудудга 50 дона замонавий кўча чироқлари ҳам ўрнатилди.