Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 221 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғоналик ўсмир йигитлар волейбол жамоаси Ўзбекистон чемпиони бўлди

×

 2022-10-08 18:20:08    90

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тумани спорт мактабида волейбол бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. 

Мусобақада мамлакатимиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 200 нафарга яқин ўсмир йигитлар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Чемпионатда жамоалар 6 кун давомида 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашди. 

Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа натижаларига кўра, Фарғона вилояти жамоаси биринчи, Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси иккинчи, Навоий вилояти жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон волейбол федерацияси, туман ҳокимлиги, спортни ривожлантириш бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги каби ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев мусобақанинг барча иштирокчилари, ғолиб ва совриндорларни қутлаш билан бирга, туманда ўтказилган мазкур чемпионат юқори савияда ташкилланганини қайд этиб, бунинг учун барча масъулларга ўзининг самимий миннатдорлигини билдирилди. 

Шунингдек, бу каби мусобақалар ёш авлод вакилларини спортга оммавий жалб этиш билан бир қаторда уларни Республика терма жамоалари сафларига қабул қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини ва албатта ёшларимизни келгусида халқаро спорт ареналарида юқори ўринларни эгаллашлари учун ўзига хос тажриба мактабини ўташини таъкидланди.

Шундан сўнг мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.