Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотамтойдаги 64-умумтаълим мактаби ҳам янги қиёфага кирди

×

 2022-10-06 19:58:49    74

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида фойдаланишга топширилаётган объектлардан галдагиси Хотамтой маҳалласидаги 64-умумий ўрта таълим мактаби биносидир.

Ушбу таълим масканида ҳам дастур доирасида кенг бунёдкорлик, капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

1974 йилда қурилган собиқ касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган зиё масканида эндиликда 310 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар қулай ва замонавий шароитларга эга бўлган ҳолда таҳсил олишади.

Замон талаблари асосида мукаммал таъмирдан чиққан ўқув даргоҳининг бугунги фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, халқ таълими бўлими мутасаддилари, устоз-мураббийлар ва маҳалла аҳли вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда бинодаги бунёдкорлик, капитал таъмирлаш ишлари учун 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ сарфлангани айтилиб, янгича бино ва шароитлар билан мактаб жамоаси, ёшлар ҳамда қишлоқ аҳли қутланди. Пудратчи ташкилот-“Марғилон бунёдкор таъмир” МЧЖ бунёдкорлари меҳнати эътироф этилиб, "Кексалар ҳафталиги" доирасида фахрий устозларга эсдалик совғалари ҳам топширилди. 

Шу куни туман раҳбари бошчилигидаги меҳмонлар ўқув биноси ва синф хоналарида ҳам бўлиб, уларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.