Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида мактабгача таълим ташкилотининг мукаммал таъмирланган янги биноси фойдаланишга топширилди

×

 2022-10-05 22:49:14    143

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг энг чекка ҳудудларидан бири, Комилчўли қишлоғида жойлашган 64-сонли мактабгача таълим ташкилоти “Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутасаддилари ҳамда туман мактабгача таълим бўлими масъуллари, МТТ директорлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ва жажжи кичкинтойлар иштирок этди. 

Тадбирда бутун юртимизда бўлгани каби, Ўзбекистон туманида ҳам мактабгача таълим муассасаларини тубдан ислоҳ қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги муассасалар ташкил этиш, мавжудларини босқичма-босқич таъмирлаш ва болалар қамровини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар келтираётгани, бунда ана шундай республика ва маҳаллий дастурлар ижроси муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Маросимда сўз олган маҳалла аҳли вакиллари эса дарҳақиқат, йиллар давомида анчайин эскириб, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган бино том маънода иккинчи ҳаётини бошлаганини мамнуният билан таъкидлашди.

Дастлаб, 1985 йилда ўз фаолияти бошлаган муассаса 2021 йилгача Оқмачит қишлоғидаги 42-давлат мактабгача таълим ташкилотининг филиали сифатида фаолият кўрсатган ва ундаги битта гуруҳда 30 нафарга яқин комилчўллик болалар тарбияланар эди. Қишлоқ аҳлининг мурожаатлари асосида ўтган йили туман ҳокимининг қарори асосида ушбу масканга янги, 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мақоми берилиб, унинг қамров даражасини ошириш чоралари кўриб борилди.   

Жорий йилги “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида бутунлай кўркам ва замонавий кўриниш олган даргоҳ бугун 75 ўринга мўлжалланиб, натижада "Намуна" маҳалласининг олис Комилчўли қишлоғидаги мактабгача ёшдаги болаларни тўлиқ, 100 фоиз қамраб олиш имконияти яратилди. 

1 миллиард 400 миллион сўмга яқин маблағ эвазига мавжуд бинолар ва гуруҳлар хоналари мукаммал таъмирланиб, кўркам қиёфа касб этди. Янги айвончалар ва санитар хоналари қурилиб, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, овқатланиш хонаси каби қўшимча бинолар ташкил этилди ва замонавий жиҳозланди.

Муассасада кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди.