Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод қишлоқ” дастури халқ розилиги йўлида хизмат қилмоқда
2022-10-04 12:43:17 132
Ўзбекистон туманидаги “Намуна” ва “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳар икки қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг ҳаёт ва яшаш даражасини ошириш мақсадида шу кунгача бир қатор қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва бу ишлар айни кунларда ҳам қизғин давом этмоқда.
Хусусан, 3100 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган “Намуна” маҳалласида 6 километрлик ички йўлларни бетон, асфальт ва шағал қопламаларини тўшаш орқали созлаш, 12,3 километр масофада тоза ичимлик суви тармоқларини тортиш, 2,3 километр электр тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш каби қурилиш ишлари авжида.
Шу кунларда маҳалланинг янги ичимлик суви тармоғи тўлиқ тортиб бўлинган Пасткикўриқ-Тўхтовул йўналиши кўчасининг 1 километрдан зиёд қисмига цемент-бетон қопламаси ётқизилмоқда.
Пудратчи сувсоз усталар эса Гулзор кўчасида янги ичимлик суви тармоқларини қуриш ишларини якунлаш арафасидалар.
Шунингдек, туман энергетиклари томонидан маҳалланинг Мустақиллик кўчаси бўйлаб янги кўча чироқлари ўрнатилмоқда.
Шу каби қизғин давом этаётган кўплаб бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида, ўз хонадон ҳамда маҳаллани кўркам қиёфага келтиришда ҳудуд аҳли, ташаббускор фуқаролар ҳам фаоллик кўрсатиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.