Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Даъвогар уйига киритиб қўйилди
2022-10-04 12:32:22 141
Бюронинг Ўзбекистон туман бўлимига ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг даъвогар М.Н.нинг жавобгарлар М.Б., М.Б., М.М.ларга нисбатан уйга киритиш ҳақидаги даъво талаби бўйича 06.06.2022 йилдаги даъвогар М.Н.ни Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Оқмасжид МФЙ, Истиқлол кўчаси 74(93)-уйнинг яшаш хоналарига, қўшимча хоналари ҳамда коммунал хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи билан доимий яшаш учун киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича жавобгарларга ихтиёрий муддат берилиб, тушунтирилган.
Жавобгарлик томонидан қаршиликлар билдирилганлиги сабабли, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 22.09.2022 йил куни ундирувчи М.Н. ижро ҳужжатида кўрсатилган уй-жойга киритиб қўйилди ва ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан амалда тамомланди.
МИБ Ўзбекистон тумани бўлими