Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар

×

 2022-09-30 10:45:49    151

PDF yuklash
Chop etish


Касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун субсидия миқдори оширилади

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ, касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия миқдори амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади.

Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади

2022 йил 1 октябрдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда, шу жумладан экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизи Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган рўйхатга асосан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади. Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.08.2022 йилдаги ПФ-213-сон

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади

  «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилингани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. Асос: Ҳукумат қарори (468-сон, 22.08.2022 й.)

IT-таълим хизматларини кўрсатиш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади. Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.08.2022 йилдаги ПҚ-357-сон.

Болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича энг яхши лойиҳаларга танлов эълон қилинади

Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда бўлган танлов эълон қилинади. Бу борадаги харажатлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Асос: “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори

Кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади

Республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларни йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади ва хатлов натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиб борилади. Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.05.2022 йилдаги ПФ-144-сон

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячилар ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитилади. Асос: “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–365-сон, 30.08.2022 й.)

Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади. Асос: “Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–350-сон, 12.08.2022 й.)

Ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.

Шунингдек, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади. Асос: “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.)

Қонунчиликка кўра, қуйидаги 7 та ижтимоий-иқтисодий соҳада босқичма-босқич мажбурий тартибда сунъий йўлдош аппаратлари орқали давлат космик мониторингини амалга ошириш тизими йўлга қўйилади:

Ўрмон хўжалиги;

Қишлоқ хўжалиги;

Геология ва кон-металлургия;

Сув хўжалиги;

Транспорт ва йўл хўжалиги;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш. Асос: Ҳаммаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.08.2022 йилдаги ПҚ-357-сон

Насимбек Пайғамов

Ўзбекистон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси