Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик оила Умра зиёрати учун йиққан пулини қишлоққа янги ичимлик суви тармоғи тортишга сарфлашни мақсад қилди

×

 2022-09-28 20:24:56    147

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Фаровон келажак” маҳалласида яшовчи Охунжон ота ва Каримахон она Аҳмедовлар Умра зиёратига бориш мақсадида йиққан маблағларини яна бир савобли ишга сарфлашни мақсад қилишди.

Улар яшаётган маҳалланинг “Қўрғонча” кўчаси бўйлаб бундан эллик йиллик йил аввал тортилган сув қувурлари аллақачон яроқсиз ҳолга келган ва маҳаллада тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммо бор эди. 

Ана шу муаммони ҳал этиш ташаббуси билан чиққан уч фарзанд ва саккиз нафар набиранинг суюкли бобо ва бувиси кўпчиликка ўрнак бўлишди.

Ўтган 2021 йилда манзилли дастур асосида маҳалладаги Пастки Тўлаш кўчасининг 2000 кв. метр қисми асфальтланган эди. Жорий йил апрел ойида ўтказилган “Ташаббусли бюджет”нинг “Менинг йўлим” лойиҳасида маҳалладан илгари сурилган таклиф ғолиб деб топилиб, аҳоли вакилларининг қўшимча ташаббуслари билан август ойида маҳалланинг 4 километрга яқин ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизилди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг куни-кеча ўтказилган 2-мавсумида ҳам “Фаровон келажак” маҳалласи ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган таклиф “энг кўп” овозлардан тўплади ва яна 3 километр йўлларнинг созланиши белгиланди. Янги лойиҳа доирасида айни истиқомат қилаётган кўчаларини таъмирланишидан аввал, ибратли оила ушбу ташаббусга қўл урди.  

“Аввало, тинчликнинг қадрига нима етсин. Юртимизда бўлаётган янгидан янги ўзгаришлар, ободлик ишларини ўз маҳалламиз мисолида ҳам кўриб турибмиз. Шунча яхши ишлардан руҳланиб кетдик, очиғи. Эзгу амалларга ҳиссамизни қўшмай қолмайлик, кўчамизга яқинда босиладиган янги асфальтдан олдин сув қувурларини янгилашга бош-қош бўлайлик деб, турмуш ўртоғим билан шу қарорга келдик. Бунинг учун, икковлон Умрага борамиз деб йиғиб қўйган 35 миллион сўм пулни шу ишга сарфлашни бошлаб ҳам юбордик. Фарзандларимиз эса қароримизни қўллаб-қувватлашди. Яратганнинг инояти билан, насиб, кейинги йилларга муборак зиёратга ҳам албатта борамиз”, дейди 66 ёшли Каримахон она Аҳмедова.

Бугун, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Музаффаржон Абдурахмонов туман бош имом-хатиби Адҳамжон Юлдашев ҳамроҳлигида мазкур маҳаллада бўлиб, пиру-бадавлат отахон ва онахон билан учрашдилар. Ҳадсиз меҳр, гўзал қалб эгалари билан суҳбатда, уларнинг эзгу ташаббуслари эътироф этилиб, миннатдорлик билдирилди. Бағрикенг инсонларнинг барча яхши тилаклари ижобати тиланиб, ҳақларига дуолар қилинди.

Таъкидланишича, 800 метр масофадаги тармоқнинг янгиланиши билан маҳалладаги 120 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Маҳалла аҳли эса пиру-бадавлатларнинг эзгу ниятларини амалга ошишида яқиндан кўмакчи бўлиб, янги тармоқни тортиш ҳашарида фаол иштирок этишмоқда.