Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидан жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида умумий қиймати 6,019 млрд. сўм бўлган 5 та таклиф ғолиб бўлди
2022-09-19 11:24:27 120
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми якунланди. Республика Молия вазирлигининг маълум қилишича овоз бериш якунларига кўра мамлакатимиз бўйлаб жами 1418 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон тумани бўйича фуқаролар томонидан жўнатилган таклифлардан умумий қиймати 6,019 млрд. сўм бўлган 5 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Хусусан, “Сулаймон", “Ислом”, “Қушқўноқ” ва “Фаровон келажак” маҳаллалари ички йўлларини таъмирлаш ҳамда 2-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилаш юзасидан платформага киритилган ташаббуслар овоз бериш йўли билан ғолиб дея топилиб, мазкур таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Туман бўйича ғолиб ташаббуслар рўйхати билан ????ушбу манзилда???? танишишингиз мумкин.