Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод қишлоқ”қа айланаётган Хотамтой маҳалласида электр таъминотини яхшилаш мақсадида замонавий СИП кабеллари тортилмоқда
2022-09-16 17:31:12 134
Ўзбекистон туманидаги Хотамтой маҳалласида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида белгиланган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Дастур асосида маҳаллага 160 кВАли янги трансформатор ва 210 дона янги темир-бетон таянч устунлари ўрнатилиб, айни кунларда мазкур таянчларга режадаги салкам 4,8 км. масофада СИП русумдаги изоляцион кабеллар тортилмоқда. Туман энергетиклари шу кунларда 2,1 км. замонавий кабелларни тортиб улгуришди ва жараён қизғин давом этмоқда.
Қайд этилишича, дастур доирасида маҳаллага 100 кВАли яна бир янги трансформатор пункти ҳам ўрнатилиши кўзда тутилган.
Айни дастур асосида худди шундай ободлик ва бунёдкорлик ишлари туманнинг Намуна маҳалласида ҳам давом этмоқда.