Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мактаб филиали ҳовлиси асфальтланиб, янги замонавий ўйингоҳ қурилди
2022-09-14 21:21:40 169
Каримобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 8-умумтаълим мактаби филиалидаги мавжуд муаммолар “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ижобий ҳал этилди.
Лойиҳа жараёнининг биринчи мавсумида ғолибликни қўлга киритган ташаббус асосида мактаб филиалининг ҳовлисига асфальт қопламаси ётқизилиб, 16х32 ҳажмда сунъий қопламали янги спорт майдончаси қуриб битказилди. Бунинг учун бюджетдан 400 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
Бу эса мактаб филиалида 1-4 синфларда таҳсил оладиган 566 нафар ўқувчи ёшлар учун ўзига ҳос туҳфа бўлди.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу таълим масканида бўлиб, якунига етган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Маҳалла аҳли ва жамоатчилик иштирокида ўтказилган тадбирда ўқувчилар ва устоз мураббийларни янгиланган билим даргоҳи билан қутлади. Мактаб жамоаси ва маҳалла аҳлининг ана шундай ташаббускорлиги эътироф этилиб, бундай ўзаро аҳиллик келгусида ҳам бардавом бўлишига ният билдирди. Ёшларга эса илм-маърифат сабоқларини чуқур эгаллаб, улкан марраларни забт этишларида омад тилади.
Шу куни мактабда узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган фидоий мураббий, бошланғич синф ўқитувчиси Мухаррамхон Ғофуровага Халқ таълими вазирлиги томонидан таъсис этилган “Таълим фидойиси” кўкрак нишони тантанали топширилди.