Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллалардаги жиноятчилик таҳлилига бағишланган навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди

×

 2022-09-13 18:51:00    132

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев иштирокида жорий йилнинг август ва сентябр ойининг шу кунига қадар сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Каримобод маҳалла фуқаролар йиғинида ташкилланган муҳокама йиғилишида туман ички ишлар бўлими мутасадди ходимлари, Охта Тагоб, Оқмачит, Каримобод, Даҳанақақир, Зиё Нурсух ва Бузуқўрғон каби маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. 

Қайд этилишича жорий йил август ва сентябр ойининг ўтган даври мобайнида айни юқорида қайд этилган маҳаллаларда 7 та жиноятчилик ҳолатлари қайд этилган. Хусусан, жиноят турлари таҳлил қилинганда ўғирлик, фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилган. 

Айниқса, аксарият ҳолларда электрон фирибгарлик ва пластик карталардан пул ўғрилиги кўпайганлиги фуқароларни огоҳлик ва ҳушёрлигини ошириш, турли алдовлар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришни тақозо этаётганлиги қайд этилди. 

Содир этилган ҳар бир жиноят ва уларни келтириб чиқарган сабаблар йиғилишда атрофлича муҳокама қилинди. 

Сектор раҳбари фуқаролардан ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишни, йўлларда ҳаракатланиш чоғида белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилишни, бунда айниқса оила катталари, ёши улуғ кексалар, нуронийларни ёшларга доимий ўгит ва панду насиҳатларини бериб бориши, энг муҳими, ҳар қандай турдаги жиноятчиликка қарши баҳамжиҳат курашиш, жамоатчилик назоратини янада кучайтиришни сўради.

Жиноятларнинг ижтимоий оқибатлари, омиллар ва уларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар ҳақида мулоҳаза юритилиб, масъулларга маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тадбирларини кучайтириш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан аниқ кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги