Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими зинашаликлар билан очиқ мулоқот ўтказди
2022-09-09 17:23:09 146
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Зинаша маҳалласида аҳоли вакиллари билан учрашди.
Очиқ мулоқотда республикадан бириктирилган вакил-Мактабгача таълим вазирлиги масъуллари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Дастлаб, ўтган давр мобайнида маҳаллада олиб борилган амалий ишлар хусусида тўхталиниб, келгусида маҳалла инфратузилмасини янада ривожлантириш, бу борада аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.
Фуқароларнинг маҳалла ҳаётига оид ҳамда шахсий муаммо ва таклифлари тингланди.
Аҳоли вакиллари томонидан маҳалладаги Намозгоҳ 1, Намозгоҳ 2 каби кўчаларнинг ички йўлларини асфальтлаш, электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида янги трансформатор ўрнатиш ҳамда тармоқ тортиш, ичимлик суви таъминоти яхшилаш каби қатор муҳим масалалар билдирилди.
Учрашув давомида қайд этилган барча таклиф ва муаммолар ечими бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва режалар белгиланди.
Шу каби очиқ мулоқот шаклидаги маҳалладаги муаммоларни ўрганишга қаратилган тадбирлар жойларда давом этмоқда.