Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани маҳаллаларидаги таъмирталаб ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш ишлари бошланди

×

 2022-09-08 18:37:39    161

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг 12 та аҳоли яшаш пунктида цемент-бетон қопламали ички хўжалик йўллари қурилиши бошланди. Қурилиши белгиланган йўлларнинг умумий узунлиги 5 км ни ташкил этади.

Айни кунларда пудратчи-қурувчи ташкилот усталари белгиланган вазифаларни Бозор Яйпан маҳалласининг 300 метрлик Жасорат кўчасидан бошлашган. 

Шунингдек, ана шундай тажриба манзилли рўйхат асосида Оқтепа маҳалласининг Ипак йўли кўчаси, Бузуқўрғон МФЙнинг Бирдамлик ва Янгиобод, Ўқчи туман МФЙнинг Янги авлод, Эски Яйпан МФЙнинг Ватан, Қораёзбобо МФЙнинг Дўстлик, Қудаш МФЙнинг Оқ олтин, Ўрта қишлоқ МФЙнинг Мустақиллик, Янгиҳаёт МФЙнинг Аҳил иноқ, Боғи Эрам МФЙнинг Сарбон ва Мевазор МФЙнинг Бунёдкор кўчалари ички йўлларида қўлланиши кўзда тутилган. Бунинг учун заҳира маблағлари ҳисобидан 3,1 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Маълумот ўрнида, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 18 май кунги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–249-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.

Мутахассислар томонидан ички йўлларга асфальтдан кўра, бетон қопламаси ётқизишнинг афзалликлари юқори бўлиши, хусусан бетон қопламаси ётқизишда иш ва маблағ сарфи тежалиши, йўлларнинг сифати ва яроқлилик муддати узайиши, умуман, бетон қопламали йўллар кўп жиҳатлари билан устунликка эга бўлиши амалда ўз исботини топганлиги таъкидланмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги