Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод марказ” дастури доирасидаги ишларни жадаллаштириб, тез муддатларда сифатли якунига етказиш масаласи кўриб чиқилди
2022-09-06 19:55:30 140
Ўзбекистон туманидаги Абдурахмон Жомий номли кўчада “Обод марказ” дастури асосида бошланган ишлар айни кунларда жадал давом этмоқда.
1,4 километрлик кўчада амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари энг аввало аҳолига қулайлик яратиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга қаратилган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу масканда бўлиб, бажарилаётган ишлар кўламини кўздан кечирди. Қурилиш-ободонлаштириш, коммунал ташкилотлар раҳбарлари, Бозор Яйпан, Яйпан гузар ва Абдурахмон Жомий номли МФЙлар раислари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда ҳудудда жойлашган муассаса, идоралар масъуллари билан учрашувда ободлик тадбирларидаги ҳар бир масала батафсил муҳокама қилинди.
Қурилиш-таъмирлаш ишларига масъулларга белгиланган вазифаларни сифатли ва тез муддатларда якунига етказиш топширилди. Бунда маҳалла фаолларига қурилиш жараёнларида хонадонлар билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этишга кўмаклашиш, ҳудудда жойлашган муассасалар вакилларига эса ўз ташкилотларида ҳам бажарилиши лозим бўлган ободонлаштириш ишларига бефарқ бўлмаслик тавсия этилди.
Шу куни туман раҳбари Абдурахмон Жомий номли маҳаллада жойлашган кўп квартирали уй-жойлар атрофидаги ободонлаштириш ишлари ҳолатини ҳам ўрганди. Чиқиндиларни ўз муддатида ташиб чиқиб кетиш бўйича масъул ташкилот мутасаддиларига қатъий топшириқлар берилди.
Шу йилнинг июн ойида ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги волейбол бўйича ўғил болалар ўртасида республика босқичи мусобақаларида маҳалла ёшлари ғолибликни қўлга киритган эдилар. Ёшларнинг эришган ушбу ютуқлари натижасида Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан маҳаллага универсал спорт майдончалари қуриб берилиши белгиланган. Айни кунларда белгиланган вазифаларнинг дастлабки босқичи доирасида маҳаллада стритбол ва “Workоut” спорт майдончаларини ташкил этиш учун зарурий жиҳозлар етказиб келинган. Мазкур майдончалар қурилиши учун қулай жой танлаш ва намунавий лойиҳалар асосида жойлаштиришда амалий кўмак беришга туман қурилиш бўлими мутасаддилари масъул этиб бириктирилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги