Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 244 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрам арафасида Ўзбекистон туманилик 170 нафардан зиёд меҳнат фахрийларига байрам совғалари топширилди

×

 2022-08-30 19:37:27    73

PDF yuklash
Chop etish


“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” дея аталмиш бош ғоя остида нишонланаётган мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон туманилик 170 дан зиёд меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, байрам табриги ва туҳфалари етказилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган эзгу тадбир доирасида узоқ йиллар давомида туманимизнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб, бугун оила даврасида кексалик гаштини сўраётган нуронийлар, кайвони онахонлар ва юз ёш билан юзлашганлар йўқланди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик вакиллари фахрий кексаларимиз хонадонларида бўлиб, уларга Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда туман ҳокимининг энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан йўлланган байрам табриклари, эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини манзилли тарзда етказишди.

Ширин дийдор ва дилдан суҳбатларда барча фахрийларнинг туманимизни ҳар жабҳадаги ривожи, ёш авлоднинг муносиб тарбиясидаги муҳим ҳиссаси яна бир бор эътироф этилиб, барча фидоий хизматлари учун уларга миннатдорчиликлар билдирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги