Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ёшлар дафтари”-кенг имкониятлар эшиги: мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида яна бир гуруҳ ёшлар муносиб қўллаб-қувватланди
2022-08-29 21:28:03 131
“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш, бандлигини таъминланиб, ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш мақсадида туманда белгиланган амалий вазифалар манзилли бажариб келинмоқда.
Шу мақсадда, жорий йил бошидан шу кунга қадар “дафтар”даги 131 нафар талаба йигит-қизнинг 322 млн. сўмлик тўлов-контракт пуллари тўлаб берилди, 43 нафар чақирилувчи йигитларнинг сафарбарлик чақирув резерви хизмати учун 240 млн. сўмлик, 18 нафар ёшга эса ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиши учун 20 млн. сўмлик тӯлов маблағлари тӯлаб берилди. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш мақсадида улардан 94 нафарига жами қиймати 246 миллион сўм маблағни ташкил этувчи замонавий тикув машиналари, мини-инкубатор ва бошқа турли меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул топширилди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида бугун ана шундай туман ёшларининг яна бир гуруҳи муносиб қўллаб-қувватланди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларга махсус техника ва жиҳозлар топшириш маросими ўтказилиб, унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, ДХХ туман бўлими раҳбарияти ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари иштирок этди.
Учрашув аввалида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани истиқлол айёми билан қутлаб, Янги Ўзбекистонда келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш ёш авлодни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. Ёшларни бундай имкониятлардан албатта самарали фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрниларини топишига тавсия ва тилаклар билдирилди.
Шу куни маҳалладаги ёшлар етакчилари ҳамда “дафтар” рўйхатига киритилган йигит-қизларнинг яқинлари, ота-оналари иштирокида улардан 18 нафарига 17 миллион сўмлик меҳнат анжомлари топширилди. Шунингдек, 17 нафар ёшга сафарбарлик чақируви учун 96 миллион 237 минг сўм, 18 нафар талабага контракт тўлови учун 42 миллион 262 минг сўм пул маблағи ўтказилиб берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги